Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегациясининг Амирликларга ташрифи давом этмоқда
Бирлашган Араб Амирликларида сафарда бўлиб турган Қорақалпоғистон делегацияси ENOC (Emirates National Oil Company) Бош ижрочи директори Саиф Ал Фаласи билан учрашди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг эътибори билан республикамизда инвестицион муҳитни яхшилаш, тадбиркорларга қулайликлар яратиш бўйича яратилган имкониятлар, Қорақалпоғистоннинг иқтисодий, транспорт-логистика ва ресурс салоҳияти ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Учрашувда компания билан давлат-хусусий шериклик асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш, стационар ва мобил тарзда электр станциялар қуриш ва уларни Elink рақамли тизимига улаш орқали марказий бошқарувни йўлга қўйиш, сервис хизматларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Бундан сўнг, 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритаётган Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Унда Марказнинг сув тежовчи технологиялар, шўрланган ерларни тиклаш, агротехник инновациялар, рақамлаштирилган деҳқончилик ва иссиқхона ечимлари соҳасидаги ишлари ҳамда генетик тадқиқотлар, ёш мутахассислар тайёрлаш каби фаолият йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, ICBA билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонда қўшма илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш, шу билан бирга, шўрланишга қарши курашиш бўйича халқаро грантларни жалб қилиш имкониятлари кенг муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Envirol компанияси вакиллари билан учрашди.
Унда компаниянинг чиқиндиларни қайта ишлаш, рақамли технологияларни жорий этиш ва бошқа йўналишларда тажрибага эга эканлиги таъкидланиб, Қорақалпоғистонда давлат-хусусий шериклик асосида канализация тизимларини модернизация қилиш, саноат лойиҳалари устида ҳамкорлик қилиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувлар давомида Қорақалпоғистон делегацияси ва халқаро ҳамкорлар ўртасида, шундан, БААнинг Bell Engineering Software Technologists ва FAMESA Chemical FZE (Owned by CADEX Group), Bell Engineering Software Technologists ва Amsterdam Clinic, Bell Engineering Software Technologists and PetroSole Oil Field Services умумий қиймати 660 млн. долларлик битимларни имзолаш маросими ўтказилди.