Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси IT соҳасида ўқишни хоҳловчилар учун 10 грант ўринларини ажратади
195
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва IT Park Қорақалпоғистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миқёсида эълон қилинган 21-мактаб танловидан муваффақиятли ўтган 10 нафар ёшга Самарқанд вилоятида яшаш ва ўқишни тўлиқ қопловчи грант маблағлари ажратилади.
Ушбу ташаббус республикамиздаги иқтидорли ёшларнинг IT кўникмаларини ривожлантириш ва рақамли технологиялар соҳасида рақобатбардош кадрларни етиштириб чиқаришга қаратилган.
Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 28 майгача давом этади.
Ариза юбориш учун ҳавола: 21-school.uz
IT соҳасида малакали кадр бўлиб етишишни мақсад қилган ва интилувчан номзодларни ушбу имкониятдан фойдаланиб, келажакка қадам қўйишга чақирамиз.