Беруний туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Беруний туманида республика идора-ташкилотлари, туман фаоллари иштирокида мажлис ўтказди.
Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги берилган топшириқлар бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, туманни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида бир қатор вазифалар белгилаб берилган бўлиб, муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳурматли Президентимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилган, молиявий манбалар ҳам ҳал қилиб берилган. Лекин, айрим жойларда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяп
Хусусан, маҳаллалардаги ишларнинг амалда бажарилиши, тақдим этилган ҳисоботларда қўшиб ёзишларга йўл қўйилганлиги, ободонлаштириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди. Масъуллар огоҳлантирилиб, айримларига интизомий жазо чораси қўллаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўтказилган мажлис давомида тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди ва ўз вазифасини бажаришга лоқайдлик билан қараётган раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди.