Азиз ва қадрли болалар, ҳурматли ота-оналар!
Сизларни бугунги "1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан самимий табриклаймиз.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари. Уларни эъзозлаш, навқирон авлод этиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг билим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, етук инсон бўлиб камол топиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Бола кулгусида олам қувончи жамланган. Уларнинг бахтли ҳаётини таъминлашимиз керак.
Қадрли юртдошлар, азиз болалар!
Сизларни бугунги байрам муносабати билан яна бир бор самимий табриклаймиз.
Сизлар давлатимиз, юртимиз келажагисиз. Ҳар доим йўлингиз очиқ, юзингиз ёруғ бўлсин.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси