Чимбой туманида янги боғча фойдаланишга топширилди
230
Чимбой тумани "Оржап" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 150 ўринли 17-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Объект Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида берилган топшириқ асосида 6,2 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов иштирок этиб, ўсиб келаётган авлодга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани, мактабгача таълим учун бундай замонавий шароитларни яратиш ҳудудни барқарор ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.
Бундан сўнг меҳмонлар ташкилотнинг инфратузилмаси, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун яратилган шароитлар билан танишди.