Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Хўжайли туманидаги оилавий болалар уйларидаги болаларни байрам муносабати билан табриклади
"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами республикамиз бўйлаб жойларда кенг нишонланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев Хўжайли туманидаги оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг билим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, етук инсон бўлиб камол топиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бунда "Ҳар бир бола меҳр ва эътиборга лойиқ" деган эзгу ғоя асосида барча болаларга эътибор қаратилаётир.
Ўз навбатида яратилаётган бундай шароитлар фарзандларимизнинг ҳар томонлама билимли, илғор фикрли бўлиб камол топишида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари томонидан болаларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.