Олис “Устюрт” овулида янги 90 ўринга мўлжалланган боғча фаолиятини бошлади
241
Бугун «1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами санасида Қўнғирот тумани “Устюрт” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан янги 90 ўринга мўлжалланган Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур байрам кунида ушбу боғчанинг очилиши байрамга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2023-йил 25-декабрьдаги «2024-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 404-сонли Қарори асосида 3,3 млрд. сўм маблағ ажратилиб, мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари якунига етказилди ва фойдаланишга топширилди.