"Ёш қутқарувчи" ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичида икки жамоамиз ғолиблар сафидан жой олди
Бухоро вилоятида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичи ўтказилди.
Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг жорий йилги республика босқичида барча ҳудудлардан умумтаълим мактаблари ва касбий таълим муассасаларининг 300 нафарга яқин ўқувчи-ёшлари иштирок этди.
Унда касбий таълим муассасалари ўртасида Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Нукус шаҳри 1-сонли политехникумининг «Жайҳун» жамоаси барча йўналишлар бўйича тенгсиз деб топилди ва фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўртасида ўтказилган баҳсларда Беруний тумани 54-сонли умумтаълим мактабининг «мададкор» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллаб, кучли учликдан жой олди.