Янги ичимлик суви линиясини тортиш ишлари қизғин давом этмоқда
2024 йил 29 октябрь куни Мўйноққа янги ичимлик суви линиясини тортиш ишларига старт берилган эди.
Янги сув линияси 5 минг куб метр сув етказиш ва 1300 дан зиёд хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятига эга.
Лойиҳа Осиё тараққиёт банки ҳисобидан молиялаштирилиб, қиймати 8,21 млн. доллардан иборат.
Лойиҳа асосида Мўйноқ тумани "Қизилжар" ОФЙнинг Алий овули, "Ҳәким ата" ОФЙнинг Дўстлик овули, "Мәдели" ОФЙнинг Шеге овули, "Бўзатов" ОФЙнинг Амударё, Қипчоқдарё, Таллиқ овуллари, "Учсой" ОФЙнинг Учсой, Тўқпоқ ота қишлоқларига ва туман марказидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига "Туя бўйин" сув омборидан ичимлик суви етиб боради.
Ҳозирги вақтда ишлар Мўйноқ туманининг барча овул фуқаролар йиғинларида ва туман марказида давом эттирилмоқда.