Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида Амударё туманини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Амударё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда дастлаб жорий йилги йиғим-терим мавсумини муваффақиятли якунлаб, республикамизда биринчилардан бўлиб режани бажарган туман ғаллакорлари, бир гуруҳ меҳнат илғорларини Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Бундан сўнг кун тартибидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар натижалари, тумандаги инвестиция лойиҳалари, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг оилаларида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, ободонлаштириш ишлари ва иқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилиниб, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари кўриб қилинди.
Мажлисда асосан аҳоли ҳаётида учраётган муаммоларга ечим топиш, белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши каби муҳим ишлар танқидий кўриб чиқилди.
Мажлис давомида Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан таъкидланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.