Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги фаол ёшлар билан яқиндан мулоқот қилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев "Ёшлар ойлиги" доирасида Нукус шаҳридаги фаол ёшлар билан учрашди.
Учрашув доирасида дастлаб, IT соҳаси мутахассислари томонидан соҳани ривожлантириш, IT хизматларини тақдим этишни йўлга қўйиш, озгина қунт қилиш орқали катта даромад олишни йўлга қўйиш ҳамда Ташқи беғараз ёрдам маблағларини (грантларни) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими, тижорат банклари томонидан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва турли лойиҳалар устида ишлаши бўйича тақдимотлар, маълумотлар тақдим этилди.
Бундан кейин ўтказилган учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўз навбатида, ёшлар давлатимиз раҳбарининг бундай юксак ишончи ва ёшларга кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Ўтказилган учрашув давомида ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларнинг хоҳиш-истаклари, шунингдек, таклифлари тингланди. Унда бир қатор муҳим ташаббуслар ва масалалар кўтарилди. Ўз навбатида ҳар бир ташаббус ва таклиф Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан белгилаб олинди.
Бундан сўнг бир гуруҳ ёшлар фаоллиги ва тенгдошлари орасида алоҳида ютуқларга эришиб, кўпчиликка намуна бўлаётгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан тақдирланди.