Битирувчи ёшларга тантанали равишда медаллар топширилди
Бугун Қорақалпоғистон санъат саройида республикамиздаги мактабларда барча фанлардан аъло баҳоларда ўқиб, якунловчи имтиҳонларни муваффақиятли топширган битирувчи ёшларимизга олтин ва кумуш медалларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча битирувчи ёшларни қўлга киритган муваффақияти билан табриклади.
Бугунги кунда ёшларни илимли-билимли, жисмоний томондан саломат инсонлар этиб тарбиялаш ва камолга келтириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг бирига айланган. Шунинг учун ҳам, юртимизда ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва уларни муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, кўрсатилаётган бундай эътибор натижасида улар орасидан кўплаб истеъдодли ва юртимиз байроғини дунёга танитадиган ёшлар етишиб чиқяпти.
Тантанали тадбир давомида битирувчиларга бағишланган медаллар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан топширилди.
Тадбир давомида санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.