Қорақалпоғистон - "Эcо Expo Central Asia 2025" етакчиси

Якунланган Eco Expo Central Asia 2025 халқаро экологик технологиялар кўргазмасида Қорақалпоғистон ўз салоҳиятини ишонч билан намойиш этиб, биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда барқарор ривожланиш ва экологик инновациялар соҳасида етакчилардан бири сифатида эътироф этилди.
19-21 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган кўргазмада Марказий Осиё ва дунёнинг турли мамлакатларидан 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Кўргазма якунида ҳакамлар ҳайъати Қорақалпоғистоннинг миллий ва халқаро экологик кун тартибини амалга оширишга қўшган ҳиссасини, шунингдек, илмий ютуқлар, давлат сиёсати ва маҳаллий ташаббусларни муваффақиятли уйғунлаштиришни юқори баҳолади. Республикамиз "Eco Expo Central Asia 2025" иштирокчилари орасида умумий рейтингда биринчи ўринни эгаллади.
