Қорақалпоғистон « Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмасида 1-ўринни эгаллади
322
19–21 июнь кунлари Тошкентдаги CAEX кўргазмалар марказида ўтказилган « Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмасига Қорақалпоғистон Республикаси ҳам ўзининг махсус стенди билан иштирок этди.
Стендда Оролбўйидаги тикланиш ишлари, қайта тикланувчи энергия манбалари, инновацион ечимлар ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари кенг ёритилди. Макетлар, видеоматериаллар, аквапон тизими, тирик саксовуллар ва табиий сув ҳамда тупроқ намуналари орқали минтақанинг экотизими тақдим этилди.
Кўргазма якунига кўра, Қорақалпоғистон стенди энг мазмунли деб топилиб, 1-ўринни қўлга киритди. Бу эса экологик барқарорлик соҳасидаги ишларнинг халқаро даражада эътироф этилганини тасдиқлайди.