Ёшларга бағишланган кун кенг нишонланмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан учрашуви ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шу жумладан Қорақалпоғистондан видеоалоқа орқали ёшлар иштирок этди.
Ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, барча ёшларни бугунги қутлуғ айём - Ёшлар куни билан самимий табриклади ва нутқ сўзлади. Унда шунингдек, илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшларга ҳурматли Президентимиз томонидан мукофотлар топширилди.
Учрашув якунлангач, кўп миллатли халқимизнинг дўстлик рамзига айланган, Нукус шаҳридаги Ўтовда ўз йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришаётган бир гуруҳ ёшларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлиги ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан бир гуруҳ фаол ёшларга «Ўатан пидайысы» ва «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари топширилди.