Қонликўл туманида кўча бошилари билан мулоқот қилиниб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлар кўздан кечирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Қонликўл туманида аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, қўшимча даромад олишига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, Ўрмон хўжалиги питомнигида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Бундан сўнг "Бескөпир» ОФЙ ҳудудида ёшларга ажратилган ер майдонлари ҳамда Агробанк АЖ томонидан ташкил этилган «Бир контур - бир маҳсулот» мезони асосида ташкил этилган ишлар бориб кўрилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси «Арзимбетқум» ОФЙдаги томорқасидан самарали фойдаланаётган Өтепбергенов Сарсенбайнинг ва уй шароитида хизмат кўрсатишни йўлга қўйган Сарсенбаева Махиранинг хонадонида бўлиб, озгина ерни мўл даромад манбаига айлантириш бўйича ташкил этилган ишлар билан танишди. Бундай ишларни қишлоқ аҳолиси ўртасида янада кенг оммалаштириш кераклиги таъкидланди.
Бундан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси «Маданият» МФЙдаги кўча бошилари билан учрашди. Уларнинг тилак-илтимосларини тинглади. Муаммоларни белгилаб олиб, тез фурсатда ечимини топиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқларни берди.
Туман ҳудудидаги «Mebel Gold Jasmina» МЧЖ томонидан мебель ишлаб чиқариш лойиҳаси ва «ABDIMURATOV TAZABAY» МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари кўздан кечирилди. Бундан ташқари, «LAN-S» корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз фаолиятини янада ривожлантириши учун барча ёрдамларни кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси туман марказидаги масофавий хизмат кўрсатувчи БПО маркази билан ҳам яқиндан танишиб, рақамлаштириш ва ахборот технологияларининг ҳаётимизда аҳамияти ортиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.