Қорақалпоғистонда ғалла режаси бажарилди!
249
Деҳқон ва фермерлар белгиланган 119 628 тонна ўрнига — 119 639 тонна ғалла топширишга муваффақ бўлди.
Бу ютуқ — Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалдаги натижасидир.
Меҳнаткаш ер эгалари, агрономлар ва барча соҳа ходимлари ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, юксак масъулият намунасини кўрсатишди.
Айни пайтда ҳосилни қабул қилиш, саралаш ва сақлаш ишлари белгиланган тартибда давом этмоқда.