Шуманай туманидаги маҳаллаларда фуқаролар турмушини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Шуманай туманида бўлиб, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш, қўшимча даромад олишига кўмаклашиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, «Қарабайлы» МФЙда ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад олишига кўмаклашиш борасида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кераклиги, бунинг учун барча ёрдамлар берилиши таъкидланди.
Бундан сўнг, «Бирлешик» ОФЙ ҳудудида балиқчилик йўналиши билан шуғулланувчи Жумабаева Айнуранинг лойиҳаси, "Мамий" ОФЙдаги Ободонлаштириш бошқармасининг питомниги, "Моншақлы" МФЙдаги Салиева Серегулнинг томорқаси кўздан кечирилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси "Ақжап" ОФЙдаги кўча бошилари билан ҳам учрашди. Уларнинг кўтарган фикр-таклифларини тинглади. Аввалги учрашувларда билдирилган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топаётгани ва ҳеч бир масала эътибордан четда қолмаслиги таъкидланди. Ўз навбатида, кўча бошилари халқнинг муаммоларини ечишда раҳбарлик қилаётган ҳурматли Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.
"Моншақлы" МФЙ ҳудудидаги "LIANTAI KC LICORICE" МЧЖнинг инвестиция лойиҳаси, "Наубетова Алтиной" хусусий корхонасининг ишлари бориб кўрилди. Ҳар қандай тадбиркорлик ташаббуси қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Бундан сўнг масофадан хизмат кўрсатувчи БПО маркази ва туман тиббиёт бирлашмасидаги рақамлаштириш ишлари кўздан кечирилди.