"Жаңадәрья" қишлоғида янги спорт зали қад ростлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги "2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 454-сонли қарорига асосан, Тахтакўпир туманида ижтимоий соҳа инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилган.
Хусусан, тумандаги «Жаңадәрья» ОФЙ ҳудудидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ёнида 2,141 млрд. сўм маблағ асосида замонавий, барча талаб ва меъёрларга жавоб берадиган 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт залини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Спорт залнинг фойдаланишга топширилиши мактаб ўқувчилари учун жисмоний тарбия машғулотларини юқори сифатда ўтказиш, спорт тўгараклари фаолиятини кенгайтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.