Нукус туманини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, берилган топшириқлар ижросининг таъминланиши масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда республика идора-ташкилотлар, тегишли вазирлик раҳбарлари, туман мутасаддилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда аҳолининг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги аҳолининг кайфиятига бевосита таъсир этаётган муаммоларга ечим топиш, белгиланган вазифаларнинг, давлат дастурлари доирасидаги ишларнинг ижроси масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг қўшимча даромад олишига яқиндан ёрдам бериш, томорқа маданиятини ошириш, ёшларнинг экин майдонларида даромад олишини таъминлаш каби долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Мажлис давомида ўз вазифасини бажаришда хато-камчиликларга йўл қўяётган масъуллар огоҳлантирилиб, айримларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича топшириқлар берилди.
Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.