Шошилинч тиббий хизмат учун замонавий реанимобил автотранспортлари топширилди
Бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Санитар авиация хизматига Жаҳон банкининг “Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш” кредит лойиҳаси доирасида замонавий “Форд” русумли махсус реанимобил автотранспортлари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Отемуратов, Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбанов шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, марказ раҳбарияти ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу автотранспорт воситалари беморларга малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг сифати ва қамровини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этиб ўтишди ва автотранспортлар калитларини тантанали топширишди.