Тўрткўлда замонавий амфитеатр қурилишига тамал тоши қўйилди
Ҳурматли Президентимизнинг «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 454-сонли қарорига асосан махсус дастур қабул қилиниб, шу асосда республикамизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қарор доирасида бугун тўрткўлликлар учун муҳим ва тарихий воқеалардан бири юз берди десак адашмаган бўламиз. Бугун «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида 2000 ўринли замонавий Амфитеатр биноси қурилиши ишларининг тамал тоши қўйилди.
Тантанали тадбирда туман ҳокими И.Худайбергенов, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва лойиҳани амалга ошираётган корхона раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар лойиҳанинг туман аҳолиси ҳаётидаги аҳамияти ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, махсус дастур доирасида 13 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари олиб борилиши белгиланган.