Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Н.Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига Аминов Шохрух Азаматовичнинг номзоди тавсия этилди.
Аминов Шохрух Азаматович прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда, жумладан, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан қарор қабул қилинди ва Аминов Шохрух Азаматович Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тайинланди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси ўз ишини якунлади.