Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун нишонланди

«4 август Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун» муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сана муносабати билан соҳа вакиллари ва фахрийларни табриклади ва машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматида зафарлар тилади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йиллари ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида юртимиз тинчлигини сақлашда фаолият олиб бораётган Қуролли кучлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралар ишларини тубдан ислоҳ қилиш, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, бу амалга оширилаётган ишларнинг барчаси юртимиз тинчлиги, жамиятда тартиб-интизом ҳукм суришини, энг асосийси, фуқароларимизнинг тинч-осойишта уйқусини таъминлашга қаратилган.
Бугунги ўтказилган тадбир давомида қатор соҳа фидокорлари сана муносабати билан кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
