Қорақалпоғистон Республикасида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичига старт берилди
Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақалари 2-босқич баҳсларининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов ва Спорт вазири Е.Қутыбаевлар сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов ва Спорт вазири Е.Қутыбаевлар сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилади.
«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» доирасида дастлаб спортнинг таэквондо WТ туридан беллашувлар ўтказилди. Унда Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунида ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу босқичда муваффақиятли иштирок этиб, якунда ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган иштирокчилар учинчи босқич - Президент олимпиадасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.