Нукус туманида янги оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди
Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада ҳурматли Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу асосда халқимиз саломатлигини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш янги босқичга кўтарилмоқда.
Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида Нукус тумани «Дийқан арна» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Дийқан арна оилавий шифокорлик пункти янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ажратилган 3млрд.40 млн сўм маблағ асосида қурилган ушбу объект 50 нафар беморни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, бинода лаборатория, эмлаш хонаси, даволаш хонаси, афтоклав хоналари фуқаролар учун хизмат қилади.