Ҳурматли Қурилиш соҳаси ходимлари, Қадрли келажагимиз бунёдкорлари!
Аввало, мамлакатимизда кенг нишонланаётган Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан барча соҳа фидойилари ва меҳнат фахрийларини самимий табриклаймиз.
Маълумки, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашда сиз, азизлар, моҳир қурувчилар, муҳандис-механиклар, машина-механизмларни бошқараётган фидойи инсонлар, лойиҳачи-дизайнерлар, қурилиш саноати вакилларининг тутган ўрни алоҳида.
Сизларнинг тимсолингизда шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприкларни барпо этиб, ҳаётимизни янада обод қилишга катта ҳисса қўшаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.
Меҳнаткаш халқимиз доимо сизларнинг машаққатли ва шунинг билан бирга шарафли меҳнатингизни юксак қадрлайди.
Сиз азизларни яна бир бор касб байрамингиз билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
Аманбай Оринбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси