ХУШХАБАР: БУГУН КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 8 НАФАРГА ОШДИ!
1054
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 2 май куни коронавирусга чалинган 8 нафар бемор бутунлай соғайиб чиқди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 1 нафари Мўйноқ тумани) бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.
Соғайиб чиққан фуқаролар коронавирусга чалинган беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, шифохонада яратилган шароитлар учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирди. Юқумли касалликлар шифохонаси шифокорларининг, барча тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатларига тасанно айтди.
Бугунга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор тузалган бўлса, бугун уларнинг қаторига яна 8 нафар фуқаро қўшилди ва уларнинг сони жами 70 нафарга етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати