«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичига старт берилди.

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мусобақанинг очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади ва спортчиларга омад тилади.
Таъкидлаш жоизки, 5-28 август кунлари оралиғида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичи доирасида жами 10 та спорт тури бўйича ғолиблар аниқланиши белгиланган. Ушбу босқичда муваффақиятли иштирок этиб, якунда ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган иштирокчилар учинчи босқич - Президент олимпиадасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.
Бундан сўнг кун давомида ўтказилиши белгиланган беллашувлар бошлаб юборилди. Унда Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди.
Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтадиган мусобақа якунида ғолиблар диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.









