Нукус шаҳрида эко марафон ўтказилди
433
Бугун Нукус шаҳрида "SQB EKO YARIM MARAFON" номли югуриш марафони бўлиб ўтди.
Марафонда 5 км, 10 км ва 21 км масофаларга югуриш учун 2 мингга яқин аҳоли вакиллари қатнашди.
Марафоннинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Унда Ўзбекистон Саноат Қурилиш банки маркетинг департаменти директори А.Маджидов, Green banking департаменти директори Б.Султонмуродов, Спорт вазири Е.Қутыбаев иштирок этди.
Бундан сўнг марафонга старт берилди.
Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари топширилди.