Нукус туманида янги боғча фойдаланишга топширилди
132
Нукус тумани "Тақиркўл" овул фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 18 сентябрдаги "Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5246-сонли қарорига мувофиқ, янги боғча биноси қуриб битказилди.
Маълумот учун, 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун 5 млрд.388 млн сўм маблағ ажратилиб, янги объект қисқа муддат ичида фойдаланишга топширилди.