Қўнғирот - Мўйноқ автомобиль йўлининг 91 км қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади
127
Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси учун алоҳида қабул қилинган 248-сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида 2025-2026 йилларда таъмирлаш ишлари олиб бориладиган автомобиль йўлларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга мувофиқ, Қўнғирот - Мўйноқ автомобиль йўлининг 91 км. қисмини таъмирлаш белгиланган бўлиб, бунинг учун 21 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига олиб борувчи «D-234» Нукус-Чимбой-Тахтакўпир автомобиль йўлининг 59 км қисмини таъмирлаш ишларини бошлаш учун 15 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.