Қорақалпоғистонда 328,1 км маҳаллий автомобиль йўллари тўлиқ таъмирланади
Ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 330-сонли қарори асосида
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини тўлиқ таъмирлаш лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) иштирокида молиялаштирилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 106,3 млн. долларни ташкил этади.
Лойиҳа доирасида Қонликўл, Кегейли, Тахтакўпир, Шуманай, Амударё, Беруний, Нукус, Қораўзак, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга 328,1 км узунликдаги таъмирталаб автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш кўзда тутилган.
Мазкур ташаббус Қорақалпоғистон ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.