Янгидан қурилган 500 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида янги замонавий типда ва Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, янги бинолар фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларни олий таълимга қамраб олиш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш бўйича ишлар янги босқичларга кўтарилмоқда.
Янгидан фойдаланишга топширилган талабалар турар жойининг қурилиши ҳам айнан шу йўналишдаги эзгу ишлардан бўлиб, замонавий архитектура стандартлари асосида қурилган объект жами 500 талабани ўзида қамраб олиш имкониятига эга ва унда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча қулай шароитлар яратилган.