Мустақиллик байрами арафасида Қонликўл туманида ёшларга янги уй-жойлар топширилди
92
Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан айрилган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш, катта ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 9 август кунги қарори ана шундай ёшларни қўллаб-қувватлашга муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ Қонликўл туманидаги 2 нафар ёшга янги уйлар топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг оталарча ғамхўрлиги сабаб ушбу ёшларнинг эзгу ниятлари амалга ошди.