112 ёшли Норжон момога «Шуҳрат» медали топширилди
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»
ги
Президент Фармонида Беруний туманида яшовчи Норжон момо Зарипова ҳам ўрин олган эди.
«Шуҳрат» медалига муносиб деб топилган Н.Зариповага Президентимизнинг юксак мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов топширди ва байрам муносабати билан табриклади.
Умрини далада оддий ишчи бўлиб ўтказган Н.Зарипова пахтачилик ва ғаллачилик соҳасида катта тажриба орттириб, мўл пахта ва ғалла етиштириш борасида самарали меҳнат қилган.
1913 йилда туғилган 112 ёшли онахон бутун умри давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлида хизмат қилган бўлса, бугунги кунда Ватанимизга тинчлик, эл-юртимизга омонлик, ёшларимизга куч-ғайрат тилаб келмоқда. Норжон момо бугунги кунда тарбиялаб вояга етказган 9 фарзанди, 30 набираси, 60 невараси, 11 эвараси бағрида ҳаммани ҳамжиҳатликка чорлаб яшаб келмоқда.