Шуманай туманидаги кўп тармоқли поликлиниканинг алоҳида биноси фойдаланишга топширилди
Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли поликлиниканинг алоҳида биноси йўқлиги сабабли, тиббиёт бирлашмасининг бир қисмида маҳаллий аҳолига хизмат қилиб келган эди.
Ҳурматли Президентимизнинг 404-сонли қарори билан туман поликлиникасининг янги биносини қуриш "Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш" дастурига киритилиб, 9,4 млрд. сўм маблағ асосида янги бино қурилди ва фойдаланишга топширилди.
400 қатновга мўлжалланган янги Кўп тармоқли марказий поликлиника замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида халқимиз ва тиббиёт ходимлари учун катта совға бўлди.