Кегейли туманида янги давлат боғчаси фойдаланишга топширилди
76
Кегейли тумани Жузимбоғ овул фуқаролар йиғинида 90 ўринга мўлжалланган замонавий давлат боғчаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд, 576 млн сўмни ташкил этади.
Янги боғчанинг очилиши маҳаллий аҳоли учун катта қулайлик яратди.
Ушбу боғчанинг иш бошлаши Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида қишлоқ болаларига муносиб совға бўлди.