Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида талаба-ёшларни қулай яшаш шароитлари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 350 ўринли янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.
Ушбу турар жойнинг давлат мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши талаба-ёшлар учун катта совға бўлди.
Талабалар турар жойининг қурилиши ва фойдаланишга топширилиши – олис ҳудудлардан келган ва кам таъминланган талабалар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш, уларнинг ўқишга бўлган имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чоралардан ҳисобланади.
Таъмирлаш ишларига институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 6 млрд. сўмга яқин маблағ сарфланди.