Кегейлидаги мактабга қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди
90
Сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги ишларнинг амалий кўринишларидан бири сифатида Кегейли туманидаги 55-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган синфи бор умумий ўрта таълим мактабига умумий қиймати 5,2 миллиард сўмлик, 320 ўринга мўлжалланган қўшимча мактаб биноси қурилди ва бугун Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу янги имкониятлар фарзандларимизга таълим олишда замонавий шароитлар яратиш, уларнинг билим ва қобилиятларини рўёбга чиқариш учун хизмат қилади.