Ёшлар - давлатимиз эътиборида!
106
Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли Президентимиз томонидан 2021 йил 9 август куни қабул қилинган 5216-сонли қарори ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш борасидаги муҳим чора-тадбирларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу қарорга мувофиқ, Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида бугун Кегейли туманида 2 нафар ёшга янги уйларнинг калити топширилди.
Бундай эзгу ташаббуслар юртимизда ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар эътиборда эканининг яққол ифодасидир.