Тахиатош тумани электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
101
Бугун Тахиатош туманида туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси А.Атажанов сўзга чиқиб, энг улуғ айёмлардан бири мустақиллик байрами арафасида янги бино ва хизмат автомашинаси фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил 23 ноябрдаги қарори билан 3,7 млрд. сўм маблағ ажратилиб, унинг қурилишида энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланилди.