Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги кенг турда нишонланди

Пойтахтимиз Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда юртимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» ғояси остида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, халқимизни энг улуғ, энг муқаддас айём – юртимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги байрами билан қизғин табриклади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган бир қатор муҳим фармон ва қарорлари халқимизга муносиб турмуш шароитини яратишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шунинг билан бирга юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида халқимиз учун янги иш ўринлари яратилиб, қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кўплаб ижтимоий объектлар ишга туширилди.
Жорий йилнинг ўзида барча соҳаларда ҳам юқори натижаларга эришилиб, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кенг турда давом эттирилмоқда.











Байрам тантанасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари мадҳиялари ижро этилди.
Тантанали байрам тадбири концерт дастури билан давом этди. Дастурдан жой олган санъат усталари ва ёш иқтидор эгалари ижросидаги Ватан, дўстлик, тинчлик ва тотувлик, ёшлик ҳақидаги қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.