Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги 7-сонли мактаб ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳридаги 7-сонли мактабда билим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, уларга янги ўқув йилида юксак марралар тилади.
Шу билан бирга, юртимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қаторида таълим соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг чуқур билим олиши учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг таъкидлаб ўтди.
Бундан кейин мактабда билим бераётган ўқитувчилар билан мулоқот қилинди. Уларга миннатдорчилик билдирилиб, юртимиз ёшлари орасидан юқори натижаларга эришадиган ёшлар янада кўплаб етишиб чиқиши алоҳида тилга олинди.
Ўтказилган тадбирда биринчи қўнғироқ чалинди.
Бундан сўнг, ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ва уларга таълим беришда самарали меҳнат қилаётган бир қатор устоз-педагогларга Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишонлари топширилди.
Тадбир давомида 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларга «Президент совғалари» топширилди.