Тўрткўл туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
111
Ҳурматли Президентимизнинг «2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 404-сонли қарори қабул қилиниб, қарор бўйича «Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш» дастури қабул қилинган эди. Шу асосда республикамиздаги бир қатор ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш белгиланган.
Қарор билан Тўрткўл тумани «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги 73-сонли мактабнинг 792 ўринли биноси ва спорт залини қуриш учун 18,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунига етказилди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрами кенг нишонланаётган пайтда янги мактаб фойдаланишга топширилди.