Нукус шаҳрида 25 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
Маҳалла - бу халқимиз ҳаёти, урф-одат ва қадриятларининг кўзгусидир. Шу боис, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, бунда фуқаролар билан бевосита ишлайдиган маҳалла институтини такомиллаштириш, унинг тизимли иш олиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида ҳурматли Президентимизнинг маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича 408-сонли қарори асосида Нукус шаҳрида 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг бинолари янгидан қурилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрамида ушбу янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди.
Албатта, янги бинолар фойдаланишга топширилиши ушбу ҳудудлар аҳолисининг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади.