Элликқалъа туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди
75
Ҳурматли Президентимизнинг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Элликқалъа тумани «Чўпон» маҳалласида 74-сонли умумтаълим мактабининг умумий қиймати 8,2 млрд. сўм бўлган 220 ўринли янги қурилган биноси фойдаланишга топширилди.
Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун замонавий ва қулай шароитларни яратишга қаратилган мазкур лойиҳа - келажак авлод тарбиясига қаратилган эътибор намунасидир. Мамлакатимиз мустақиллиги кенг нишонланаётган бир пайтда мактабнинг фойдаланишга топширилиши эса туман аҳолиси учун чин маънода байрам совғаси бўлди.