Беруний туманида 330 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди
78
Инвестиция дастури доирасида Беруний тумани "Бўстон" маҳалласи Ёшлик аҳоли пунктида янги мактаб қурилиб, бугун илмга чанқоқ ўқувчиларни ўз даргоҳига қабул қилди.
Дастур доирасида 10,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 330 ўринга мўлжалланган янги бино, спорт зал, жиҳозланган касбга тайёрлаш хоналари ва ошхона қурилди.
Илгари 8 км узоқликдаги мактабга қатнайдиган ҳудуд аҳолисининг фарзандлари энди ўз уйларига яқин жойдаги замонавий мактабда янги ўқув йилини бошлади.