«Жаңадәрья» овулида янги спорт зали фойдаланишга топширилди
83
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 454-сонли қарорига асосан, Тахтакўпир туманида ижтимоий соҳа инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тумандаги «Жаңадәрья» ОФЙ ҳудудидаги 19-сонли умумтаълим мактаби ёнида 1,7 млрд. сўм маблағ асосида замонавий, барча талабларга жавоб берадиган 12х24 ўлчамдаги ёпиқ спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Спорт залининг фойдаланишга топширилиши мактаб ўқувчилари учун жисмоний тарбия машғулотларини юқори сифатда ўтказиш, спорт тўгараклари фаолиятини кенгайтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.