Нукус шаҳрида Саноат Технопаркини қуришнинг концепциясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов «Ostim» компаниялари гуруҳи бошқарув кенгаши раиси ўринбосари, бош директор Адем Арижи ва «Ostim Global» ўзбек-турк саноат кластери бошқарув дирекцияси ижрочи директори Жамшид Хидоятов билан учрашди.
Унда Нукус шаҳрида Саноат Технопаркини барпо этиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, инновацион технологияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган 10-сонли Фармонига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт фондининг 40 млн. доллар фоизсиз кредит маблағлари ҳисобидан Нукус шаҳрида саноат технопаркини ташкил этиш учун ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотларни қуриш, шунингдек, ички муҳандислик-коммуникация тармоғига улаш ишлари олиб борилиши белгиланган.
Ўтказилган учрашув давомида тижорат таклифи ва шартнома шартлари келишиб олинди.